Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
нассни тушунишда татбиқ этиладиган баъзи бир луғавий маънолардаги ихтилоф.
Биринчи масала тўрт ҳолатда акс этади:
1. Суннатга ишониш йўли ва бир ривоятни иккинчи ривоятдан кучайтириш мезони. Суннатга ишониш унинг ривоятига ва кайфиятига асосланади. Мужтаҳидлар мана шу ишониш тариқатида ихтилоф қилдилар. Уларнинг баъзилари мутавотир ва машҳур Суннат билан ҳужжат келтиришарди ва фуқаҳолардан сиқот (ишончли)лари айтган нарсани кучайтиришарди. Бунинг натижасида машҳурни мутавотирга ҳукм қилишди. Бу билан Қуръонда келган умумийликни хослашди. Уларнинг баъзилари ҳеч қандай ихтилофсиз аҳли Мадинанинг сўзини қабул қилишди ва унга хилоф бўлган оҳод хабарларни рад этишди. Уларнинг баъзилари фуқаҳоми, фуқаҳо эмасми, оли байтданми, йўқми, аҳли Мадина унга мувофиқ келадими, йўқми, фақат сиқот ва адул (адолатли) бўлган кишилар ривоят қилган нарсаларни ҳужжат деб билишарди. Уларнинг баъзиси фақат ўз имомларининг ҳадисидан бошқа ровийларни ҳисобга олмади. Уларнинг ҳадис ривоят қилишида ва уни ҳисобга олиб, ҳукм чиқаришда ўзларига хос тариқатлари бор. Уларнинг суянадиган муайян ровийлари бор. Баъзи мужтаҳидлар мурсал ҳадис ҳақида ихтилоф қилишди. У тобеин саҳобийни тушириб қолдирган ҳолда Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилинган ҳадис. Баъзи мужтаҳидлар ҳадиси мурсални ҳужжат қилди, баъзилари эса инобатга олмади.
Бу Суннатга ишониш йўлидаги ихтилоф. Баъзилар ҳужжат келтирган Суннатни баъзилар ҳужжат деб билмаслиги, баъзиларнинг наздида заиф бўлган Суннатни баъзилари кучли деб билишига олиб келди. Бу эса Суннатни шаръий далил деб олинадиган кайфиятдаги ихтилофга ундади, натижада шаръий далилларда ихтилоф келиб чиқди.
2. Саҳобаларнинг фатволари ва фатволарга эътибори ҳақидаги ихтилоф. Мужтаҳид ва имомлар саҳобалар томонидан содир бўлган ижтиҳодий фатволарда ихтилоф қилишди. Уларнинг баъзилари бу фатволарнинг ҳар қандайини олишни, уларнинг биттасига муқаййад бўлиб қолмаслик, лекин ҳаммасидан ташқарига чиқмасликни олға сурди. Баъзилари бу фатволарни шахсий ижтиҳод, гуноҳкор кишилардан содир бўлган, киши улардан хоҳлаган фатвосини олиши, уларнинг хилофига ҳам фатво бериши мумкин, булар шаръий далиллар эмас, истинбот қилинган шаръий ҳукмлар, деб ҳисобладилар. Баъзилари эса айрим саҳобаларни маъсум, уларнинг раъйлари шаръий далил деб билдилар. Уларнинг сўзлари Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари каби, феъллари Расулуллоҳ с.а.в.нинг феъллари каби, Суннатлари Расулуллоҳ с.а.в.нинг Суннатлари каби, аммо саҳобалардан бошқалар маъсум эмас, уларнинг раъйлари шаръий далил ҳам, шаръий ҳукм ҳам дейилмайди, деб ҳисобладилар. Баъзилари айрим саҳобаларнинг раъйларини фитнада иштирок этганлиги учун олмас, иштирок этмаганлариникини олдилар. Мана шундан далиллардаги ихтилофлар келиб чиқди.
3. Қиёс ҳақидаги ихтилоф. Баъзи мужтаҳидлар қиёс билан ҳужжат келтиришни инкор қилиб, уни шаръий далилдан деб ҳисобламадилар. Баъзилар
249-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|